Ўзбекистонда апрел ойида баҳорий об‑ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, апрель ойи давомида мамлакатда баҳорий об‑ҳаво беқарор бўлиши кутилади. Ойнинг дастлабки кунларида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ва момақалдироқли об‑ҳаво кузатилади, баъзи манзилларда эса қуруқ ва равшан ҳаво сақланади.
Ҳарорат кўрсаткичлари бўйича кечалари +12...+17 даражадан +7...+12 даражагача, кундуз кунлари эса +27...+32 даражадан +15...+20 даражагача ўзгариб туради. Энг иссиқ кунларда термометр кўрсаткичи +28...+33 даражагача кўтарилиши мумкин.
Апрель ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудларда қисқа ёмғирли кунлар кузатилади. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида 1–3 апрель кунлари об‑ҳаво асосан қуруқ бўлиши тахмин қилинмоқда. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳам бир неча кун ёмғирли бўлиши мумкин, ҳар бир ўн кунликда ўртача 1–3 кун ёғингарчилик кутилмоқда.
Бундан ташқари, апрель ойи давомида иссиқ кунлар қисқа муддатли совуқлик билан алмашиб туриши эҳтимоли бор. Айрим кунлари тунги ҳарорат пасайиб, совуқлик кузатилиши мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, 2022 йил апрель ойи энг илиқ, 2009 йил апрель эса энг совуқ апрель сифатида қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!