1 апрелдан Ботаника боғида велосипед ва самокатлар ҳаракати тақиқланади

2026 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Боғ маъмурияти ушбу қарорни фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва боғда осойишта сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида қабул қилган.
Сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш натижасида бир қатор нохуш ҳолатлар қайд этилган. Ушбу ҳолатлар давомида фуқаролар йиқилиб, турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Айниқса, болалар, ёшлар ва катталар орасида бу каби вазиятлар кўпайганлиги кузатилган.
Ботаника боғи маъмурияти қарор асосида боғ ҳудудини хавфсиз қилишга ва пиёда юришни рағбатлантиришга эътибор қаратмоқда. Эндиликда боққа ташриф буюрганлар велосипед ёки самокат ўрнига пиёда сайр қилиши, табиат манзараларидан осойишта баҳраманд бўлиши мумкин бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!