Ботаника боғида дарахтлар кесиляптими? Ҳокимлик изоҳ берди

1 дақиқа ўқиш107
Ботаника боғида дарахтлар кесиляптими? Ҳокимлик изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ва қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур маълумотлар юзасидан Юнусобод тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, боғ ҳудудида дарахтларни кесиш ишлари амалга оширилмаяпти. Айни пайтда бу ерда аҳоли учун қулай дам олиш шароитларини яратиш ва яшил ҳудуддаги намликни ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида сунъий кўл барпо этилмоқда.

Yunusobod tumanidagi yangi istirohat bog'i loyihasining xaritasi va texnik ma'lumotlari.

Лойиҳа доирасида майдони 0,5 гектар бўлган кўл ташкил этилади. Унинг сув сиғими 10 минг куб метрни ташкил қилади. Шунингдек, ҳудудда 1,2 километрлик велосипед ва пиёдалар йўлаги барпо этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида яна 180 туп дарахт экилиши кўзда тутилган.

Ҳокимлик фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликка ва маълумотларни расмий манбалар орқали текширишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?