16:25 / 26.12.2018
3 457

Эмомали Раҳмон: "Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши тарихий воқеа бўлди"

Эмомали Раҳмон: "Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши тарихий воқеа бўлди"
Жорий йилнинг 26 декабрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги мурожаатини йўллади. Унда 2018 йилнинг энг муҳим ва тарихий воқеаларидан бири Ўзбекистон билан дўстона муносабатларнинг тикланганлиги ва икки мамлакатнинг стратегик шерикка айлангани экани қайд этилди. Президентнинг таъкидлашига кўра, 2018 йил давомида икки мамлакатнинг 2,5 млн аҳолиси ўзаро борди-келди қилган.

Аввалроқ, 99 фоиз тожикистонликлар Ўзбекистон билан муносабатларни ижобий баҳолаган. Шунингдек, сўровда қатнашган тожикистонликларнинг 80 фоизи Ўзбекистонни "дўст ва биродар мамлакат" ҳисоблаган, 71 фоиз иштирокчилар эса визасиз борди-келди бошланишидан хурсанд эканини қайд этган. Тожикистон ва Ўзбекистон орасидаги муносабатлар келажакда янада ривожланишига ишонч билдирган иштирокчилар 84 фоизни ташкил этган.

Тожик ва ўзбек экспертлари икки давлат муносабатларида катта ӯзгаришлар кузатилаётгани сўров натижаларига ижобий таъсир кўрсатганини таъкидламоқдалар.

2018 йил 9 мартда Ўзбекистон Президенти 18 йил давомида илк бор Тожикистонда давлат ташрифи билан бўлган. Ўшанда визаларни бекор қилиш, авиаташувларнинг тикланиши ҳамда чегараларнинг алоҳида участкалари бўйича келишувларга эришилган.

Ўзбекистон Президенти томонидан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2018-2019 йил учун “Йўл харитаси” тасдиқланган. Савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашуви туфайли 2017 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 236,8 млн. долларни ташкил қилган. Томонлар ушбу кўрсаткични 1 млрд. долларгача етказишни режалаштирган.

Бугунги кунда икки давлат ўртасида 130 дан ортиқ келишувлар имзоланган. Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама алоқаларни тартибга солувчи асосий ҳужжат — Абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эмомали Раҳмон: "Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши тарихий воқеа бўлди"