Фарзанд баракаси: Темур ва Фарида янги уйга кўчди

Машҳур блогерлар Темур ва Фарида мухлисларини қувончли янгилик билан хурсанд қилди. Ёш оила янги уй харид қилганини маълум қилиб, бу ютуқ ортида катта сабр, меҳнат ва ишонч ётганини таъкидлади.
Темурнинг айтишича, ҳаёлига ҳам келмаган улкан брендлар билан ҳамкорлик қилишни бошлашан ва апрель ойида улар уйни ҳатто 100 фоиз нақд пулга сотиб олиш имкониятига эга бўлишаган.
Блогер ўз кузатувчилари билан самимий фикрларини бўлишар экан, турмуш қуриш ёки фарзандли бўлишдан чўчимаслик кераклигини таъкидлади.
“Уйимизга кириб келган ҳар бир меҳмон ўз ризқи ва баракаси билан келади. Аллоҳнинг режалари биз ўйлагандан ҳам гўзал бўлар экан”, дея фикр билдирди у.
Темур ва Фариданинг янги уй хариди ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Мухлислар ёш оилани навбатдаги катта қадами билан табриклаб, уларга бахт, файз ва қут-барака тиламоқда.
Кўпчилик ушбу воқеани оиладаги меҳр, ишонч ва меҳнатнинг ёрқин натижаси сифатида баҳоламоқда. Блогерлар эса янги хонадонда янада кўпроқ эзгу мақсадларни амалга ошириш ниятида эканликларини маълум қилди.





























Изоҳлар 0
…