Россияда Roblox платформасига қўйилган чекловлар бекор қилинди

Россия Fedерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги (Минсифри) Roblox ўйин платформасига кириш бўйича барча чекловлар олиб ташланганини эълон қилди. Ушбу қарор компания Россия ҳукумати томонидан қўйилган шартларни бажарганидан сўнг қабул қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Вазирлик хабарига кўра, асосий талаб вояга етмаган фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришдан иборат эди. Регуляторлар билан мулоқот доирасида корпорация бир қатор чора-тадбирларни, жумладан, ўйинлар учун ёш чекловлари тизимини жорий этишни амалга оширди.
Бундан ташқари, платформа раҳбарияти номақбул контентга қарши курашни давом эттириш мажбуриятини олди. Вазирлик вакиллари Roblox компанияси фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонунчилик талабларини тўлиқ бажарганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йил 3-декабрдан буён амал қилиб келаётган блокировка Минсифри тегишли органларга мурожаат қилганидан сўнг расман бекор қилинди. Эндиликда фойдаланувчилар платформадан ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.




























Изоҳлар 0
…