Чикаго Фире Роберт Левандовски ва Леон Горецка трансфери устида ишламоқда

1 дақиқа ўқиш248
Чикаго Фире Роберт Левандовски ва Леон Горецка трансфери устида ишламоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Чикаго Фире клуби ёзги трансфер ойнасида Роберт Левандовски ва Леон Горецка билан музокаралар олиб бормоқда.
  • Барселона билан шартномаси якунига етаётган 37 ёшли полшалик ҳужумчи аллақачон Чикагога ташриф буюрган ва фаолиятини океан ортида давом эттиришга қизиқиш билдирмоқда.
  • Германия терма жамоаси аъзоси Леон Горецка билан боғлиқ вазият эса бироз мураккаброқ бўлиб, унга Европанинг бир қатор гранд жамоалари даъвогарлик қилмоқда.

MLS вакили Чикаго Фире клуби ёзги трансфер ойнасида ҳақиқий шов-шув кўтаришни режалаштирмоқда. АҚШ клуби айни дамда Бавария собиқ юлдузлари Роберт Левандовски ва Леон Горецка билан музокаралар олиб бормоқда. Барселона билан шартномаси якунига етаётган полшалик ҳужумчи аллақачон Чикагога ташриф буюрган ва клуб инфратузилмаси билан танишган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

The Athletic нашрининг хабар беришича, 37 ёшли Роберт Левандовски фаолиятини океан ортида давом эттиришга қизиқиш билдирмоқда, бироқ унга Саудия Арабистони клубларидан ҳам жиддий таклифлар бор. Леон Горецка билан боғлиқ вазият эса бироз мураккаброқ. Германия терма жамоаси аъзоси ҳозирда Юлиан Нагельсманн ихтиёрида бўлиб турибди ва унга Европанинг бир қатор гранд жамоалари даъвогарлик қилмоқда.

Чикаго Фире бош мураббийи Грегг Берҳалтер жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда, аммо бу ерда таркибни шакллантириш бўйича қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Ҳуго Куйперс жорий мавсумда 13 та гол уриб, MLS юлдузлари ўйинига таклиф этилган. Берҳалтер одатда битта марказий ҳужумчи билан ўйнашини инобатга олса, Роберт Левандовски ва Куйперсни бир вақтда майдонга тушириш тактик муаммо туғдириши мумкин.

Шунингдек, MLS қоидалари бўйича "Десигнатед Плаер" (ДП) мақомидаги ўйинчилар сони чекланган. Агар Чикаго Фире ҳар икки юлдузни ҳам таркибга қўшиб олмоқчи бўлса, улардан бири маош чекловларига тушадиган оддий шартномага рози бўлиши керак. Аввалроқ Томас Мюллер ҳам Ванкоувер Whитекапс сафига айнан шундай шартлар асосида қўшилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?