Yandex Карталар иссиқ сув ўчирилган пайтда ёрдамга келади

Yandex Карталар хизматида нейротармоқ асосида ишловчи янги восита пайдо бўлди. Ушбу функция аҳолига иссиқ сувнинг мавсумий ўчирилиши даврида қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Эндиликда фойдаланувчилар бош ювиш ёки душ қабул қилиш учун жойларни қўлда қидириб ўтиришлари шарт эмас. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Асосий экрандаги сунъий интеллект ассистенти билан мулоқотда тайёр сўровни, масалан, “Яқин атрофда қаерда бош ювиш мумкин?” деган буйруқни танлаш кифоя. Нейротармоқ муассасалар карточкалари, хизматлар рўйхати ва шарҳларни таҳлил қилиб, яқин атрофдаги гўзаллик салонлари каби мос вариантлар рўйхатини шакллантиради.
Қидирув натижаларини аниқлаштириш имконияти ҳам мавжуд. Агар фойдаланувчини нафақат салонлар, балки душга эга бўлган ҳаммомлар ҳам қизиқтирса, бу ҳақда ассистентга хабар бериш кифоя ва у танловни дарҳол таҳрирлайди. Бу жараён фойдаланувчининг вақтини сезиларли даражада тежайди.
Бундан ташқари, Yandex Карталар иловасида Москва, Москва вилояти ва Санкт-Петербург шаҳарлари учун иссиқ сув ўчирилишининг ёзги графиги ҳам эълон қилинган. Фойдаланувчилар харитадан ўз уйларини танлаш ёки манзилни қидирувга киритиш орқали аниқ саналар ва ишнинг давомийлигини билиб олишлари мумкин.




























Изоҳлар 0
…