Wing дронлари орқали етказиб бериш хизмати АҚШда кенгаймоқда

Алпҳабет компаниясига тегишли бўлган Wing дрон-сервиси Walmart билан ҳамкорлик доирасида АҚШнинг яна етти та шаҳрида ўз фаолиятини бошламоқда. Ушбу кенгайиш келгуси йилга қадар 270 дан ортиқ Walmart савдо нуқталарини қамраб олувчи йирик дрон етказиб бериш тармоғини яратиш режасининг бир қисмидир. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Янги хизмат кўрсатиш ҳудудлари қаторига Мемфис, Янги Орлеан, Филадельфия, Феникс, Сан-Диего, Сан-Франциско ва Солт-Лейк-Сити шаҳарлари кирди. Натижада Wing ва Walmart ҳамкорлиги АҚШнинг қарийб 20 та йирик бозорини қамраб олади. Ҳозирда компания Атланта, Даллас ва Хюстон каби шаҳарларда мижозларга маҳсулотларни муваффақиятли етказиб бермоқда.
Walmart кўп йиллар давомида дронлар орқали етказиб беришни синовдан ўтказди, бироқ Wing билан амалга оширилган лойиҳалар муваффақияти сабабли ҳамкорлик кўламини оширишга қарор қилди. Январ ойида компаниялар яна 150 та Walmart дўконида ушбу хизматни йўлга қўйишларини эълон қилишган эди.
Wing маълумотларига кўра, дронлар орқали етказиб бериш энди шунчаки янгилик эмас, балки кундалик эҳтиёжга айланиб бормоқда. Компания аллақачон 1 миллиондан ортиқ тижорий парвозларни амалга оширди. Wing бизнес бўйича директори Ҳеатер Риверанинг таъкидлашича, энг фаол мижозларнинг 25 фоизи ушбу хизматдан ҳафтасига камида уч марта фойдаланмоқда.






























Изоҳлар 0
…