Россияда мигрантлар учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Россияда мигрантлар учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Россияда мигрантлар учун тиббий назорат талаблари янада кучайтирилмоқда. Президент Владимир Путин томонидан имзоланган янги қонунга кўра, мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш муддати 90 кундан 30 кунга қисқартирилди.

Эндиликда меҳнат мигрантлари ҳамда мамлакат ҳудудида 90 кундан ортиқ қоладиган барча хорижликлар нафақат дастлабки, балки ҳар йили мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади. Ушбу тартиб мигрантлар соғлиғи устидан назоратни кучайтириш ва эпидемиологик хавфларнинг олдини олишга қаратилган.

Тиббий кўрик натижалари махсус давлат базасига киритилади. Агар текширувлар давомида хавфли юқумли касалликлар ёки гиёҳванд моддалар истеъмоли аниқланса, бу ҳақдаги маълумотлар автоматик равишда Ички ишлар вазирлигига юборилади.

Янги қонунга кўра, тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган ёки белгиланган муддатларга амал қилмаган мигрантларга нисбатан жарима қўлланиши, ҳатто депортация чораси кўрилиши мумкин.

Мазкур тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради ва у мигрантлар фаолияти устидан назоратни янада кучайтиришга хизмат қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар