Хакерлар 100 дан ортиқ ташкилотнинг Oracle PeopleSoft серверларини бузиб кирди

Машҳур ШинйҲунтерс кибержиноятчилар гуруҳи 100 дан ортиқ ташкилот, жумладан, кўплаб университетларнинг Oracle PeopleSoft серверларини бузиб кирганини маълум қилди. Бу ҳақда гуруҳ аъзоларидан бири TechCrunch нашрига хабар берган. Мазкур киберҳужумлар ҳақида биринчи бўлиб БлеепингКомпутер нашри хабар тарқатди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Oracle PeopleSoft — бу иш ҳақи, инсон ресурслари, маъмурият ва бошқа бизнес жараёнларини бошқариш учун мўлжалланган корпоратив дастурий таъминотдир. Ушбу воқеа ШинйҲунтерс ҳозирги вақтда енг фаол кибержиноятчи гуруҳлардан бири бўлиб қолаётганини ва оммавий хакерлик ҳужумларини ўзининг асосий йўналишига айлантирганини кўрсатмоқда.
Гуруҳнинг иш услуби оммабоп дастурий таъминотлардаги заифликларни топиш ва шу орқали бир вақтнинг ўзида кўплаб қурбонларга зарар етказишдан иборат. Хакерлар томонидан жабрланувчиларга юборилган хабарда талабалар, абитуриентлар, молиявий ёрдам, иммиграция, соғлиқни сақлаш ва маъмурий маълумотлар ўғирлангани айтилган.
Ўғирланган маълумотлар орасида талабаларнинг уй манзиллари, телефон рақамлари, електрон почта манзиллари ва туғилган саналари мавжуд. Хакернинг сўзларига кўра, нишонга олинган мактаб ва олийгоҳларнинг аксарияти аввалроқ бошқа кампаниялар доирасида ҳам киберҳужумга учраган еди.
Гуруҳ аъзосининг таъкидлашича, уларнинг асл мақсади FBI (ФTB)нинг PeopleSoft серверини бузиш бўлган. Улар шу орқали ўтган ойда FBI томонидан еълон қилинган огоҳлантиришдаги "сваттинг" (ёлғон чақириқлар) ҳужумларига ШинйҲунтерс алоқадор емаслиги ҳақида баёнот бермоқчи бўлишган. Бироқ, FBI серверига кириш уриниши муваффақияциз якунланган. Oracle компанияси ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бермади.






























Изоҳлар 0
…