Xiaomi 17Т ва 17Т Pro: 7000 мА·соат батарея ва 5 йиллик кафолат билан

Xiaomi 17Т ва 17Т Pro: 7000 мА·соат батарея ва 5 йиллик кафолат билан

Xiaomi компанияси ўзининг янги Xiaomi 17Т ва Xiaomi 17Т Pro смартфонларини Хитой бозорида расман сотувга чиқарди. Ушбу қурилмалар ўзининг юқори сиғимли аккумулятори ва Леика билан ҳамкорликда яратилган камералари билан кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Сериянинг базавий модели 2999 юандан (тахминан 445 доллар) бошланади. У 6,59 дюймли 120 Hz частотали дисплей, Dimensity 8500 Ultra платформаси ва 67 ваттли тезкор қувватлаш технологияси билан жиҳозланган. Pro талқини эса сезиларли даражада кучлироқ бўлиб, у 6,83 дюймли 144 Hz частотали экран, Dimensity 9500 чипи ҳамда 100 ваттли симли ва 50 ваттли сиmsиз қувватлашни қўллаб-қувватлайди.

Ҳар икки моделнинг асосий ўзига хослиги 7000 мА·соат сиғимли янги авлод батареясидир. Компания маълумотларига кўра, у бир марта қувватланганда 1,88 кунлик иш фаолиятини таъминлайди. Энг муҳими, аккумулятор 1600 та қувватлаш сиклидан кейин ҳам ўз сиғимининг 80 фоизини сақлаб қолади. Шу сабабли, Хитойда ушбу батареяларга 5 йиллик расмий кафолат берилмоқда.

Камера тизими Леика мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиб, ранглар узатиш сифати яхшиланган. Шунингдек, қурилмалар Ливе Пҳотос функцияси ва ижтимоий тармоқлар учун суратларни динамик серияларга бирлаштириш режимига эга бўлди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Xiaomi 17Т сериясининг халқаро бозорлардаги сотуви ҳақида ҳам маълумотлар берилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар