Мирослав Клосе ўз рекордини Лионель Месси янгилашига қарши эмас

Мирослав Клосе ўз рекордини Лионель Месси янгилашига қарши эмас

Германия футболи афсонаси Мирослав Клосе Жаҳон чемпионатларидаги голлари бўйича ўрнатилган тарихий рекорди яқин вақт ичида янгиланишини кутмоқда. Собиқ ҳужумчининг фикрича, турнир форматининг кенгайиши ва ўйинлар сонининг кўпайиши Лионель Месси ва Килиан Мбаппе каби юлдузларга унинг натижасидан ўзиб кетиш учун ажойиб имконият яратади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда Бавария ва Германия терма жамоасининг собиқ аъзоси Мирослав Клосе 16 та гол билан мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Бироқ, 2026-йилги турнирдан бошлаб иштирокчилар сони ортиши рекорднинг янгиланишини муқаррар қилиб қўяди. Ҳозирда ФК Нурнберг клубини бошқараётган 48 ёшли мутахассис бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу турнирда рекордим янгиланишини кутяпман. Жамоалар кўпайгани сайин ўйинлар ва гол уриш учун имкониятлар ҳам ортади. Аргентина ва Франция узоққа боришига ишонаман. Рекорд барибир қачондир янгиланиши керак эди, Лионель Месси буни амалга оширса, фақат хурсанд бўламан. Мен ҳар доим унинг ашаддий мухлиси бўлганман", — дейди Клосе Судdeutschэ Зеитунг нашрига берган интервюсида.

Клосе, шунингдек, Аргентина терма жамоаси устози Лионель Скалони билан яқин муносабатда эканини таъкидлади. Улар ўз вақтида Лацио сафида бирга тўп суришган. Маълумот учун, айни дамда Лионель Месси ҳисобида Жаҳон чемпионатларида урилган 13 та гол мавжуд. Франциялик Килиан Мбаппе эса бор-йўғи 14 та ўйинда 12 та гол уришга улгурган ва рекордга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар