Россия Арманистондан яна бир қатор маҳсулотлар импортини тақиқлади

Россия Арманистондан яна бир қатор маҳсулотлар импортини тақиқлади

Россия Федерациясининг ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати — “Росселхознадзор” 2026 йил 3 июндан бошлаб Арманистондан картошка, бақлажон, олма, нок, беҳи ва қуритилган мевалар импортини тақиқлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг Россия орқали ЕОИИ давлатларига транзити ҳам чекланди. Чекловлар номаълум муддатга жорий қилиниб, маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли механизм ишлаб чиқилгунига қадар амал қилади.

“Росселхознадзор” Арманистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устидан назорат билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини таъкидлади.

Арманистон бош вазири Nikol Pashinyan эса экспортчилар ва ишлаб чиқарувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланишини маълум қилди ҳамда уларга янги бозорлар топишда ёрдам берилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Россия аввал ҳам Арманистондан гуллар, минерал сув, сабзавотлар, кўкатлар, шафтоли, қулупнай ва балиқ импортини тақиқлаган эди. Мазкур қарорлар Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан яқинлашуви ва мамлакатдаги парламент сайловлари арафасида қабул қилинмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар