
Хитой электромобилларни электр тармоғига улаш орқали янги инқилобий технология — V2G (vehicle-to-grid) ни жорий қилмоқда, деб speedme.ru ёзмоқда. Бу технология орқали электромобиллар нафақат тармоқдан ток олади, балки ортиқча энергияни қайтариши ҳам мумкин.
Пилот лойиҳалар Пекин, Шанхай ва Шэньчжэнь каби тўққиз шаҳарда ишга туширилган. Бундан мақсад — электр истеъмолидаги юқори фойдаланиш соатларида юкламани камайтириш ва тармоқнинг барқарорлигини таъминлаш.
Лойиҳа давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда ва Хитой Миллий ривожланиш ва ислоҳотлар комиссияси иштирокида амалга оширилмоқда. Электромобил эгалари тармоққа ток қайтариш орқали компенсация олишлари мумкин.
Йил охиригача мамлакатда шундай 30 та лойиҳа ишга туширилади, 2025 йилга келиб эса улар сони 50 тага етиши кутилмоқда. V2G Хитойнинг электромобиллар ва энергетика инфратузилмасини интеграция қилиш стратегиясидаги асосий қадамлардан бири ҳисобланади.