Тексасдаги маълумотлар марказлари қурилиши тўхтатилди

АҚШнинг Тексас штатида йирик маълумотлар марказларини қуриш ва електр тармоғига улаш ишлари вақтинча тўхтатилди. Штат губернатори Грег Ебботт ПУКТ ва ЕРКОТ ташкилотларига електр тармоғига уланиш навбатидаги барча лойиҳаларни қаттиқ аудитдан ўтказиш бўйича кўрсатма берди. ЕРКОТ кузатувидаги 1800 тадан ортиқ лойиҳанинг умумий қуввати 474 гигаваттдан ошади ва уларнинг қарийб 90 фоизини маълумотлар марказлари ташкил қилади.
АҚШнинг Тексас штатида йирик маълумотлар марказларини (ТСОД) қуриш ва электр тармоғига улаш ишлари вақтинча тўхтатилди. Ушбу қарор энергетика тизимига тушадиган ҳаддан ташқари юкламанинг олдини олиш ҳамда мавжуд инфратузилмани ҳар томонлама текшириш зарурати туфайли қабул қилинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com маълумотига кўра, штат губернатори Грег Эбботт Публик Утилитй Коммиссион оф Техас (ПУКТ) ҳамда Электрик Релиабилитй Коунсил оф Техас (ЭРКОТ) ташкилотларига махсус кўрсатма юборган. Унга кўра, электр тармоғига уланиш навбатида турган барча маълумотлар марказлари лойиҳалари қаттиқ аудитдан ўтказилиши шарт.
Энергетика тизимига мисли кўрилмаган босим
Ҳозирги вақтда ЭРКОТ кузатуви остида электр тармоғига уланишни кутаётган лойиҳалар сони 1800 тадан ошиб кетган. Ушбу объектларнинг умумий қуввати 474 гигаваттдан зиёдни ташкил этади. Бу кўрсаткич штат тарихидаги энг юқори электр энергияси истеъмоли пик даражасидан беш баробардан ҳам кўпроқдир.Мутахассисларнинг таъкидлашича, навбатда турган лойиҳаларнинг қарийб 90 фоизини айнан маълумотлар марказлари ташкил қилади. Бироқ уларнинг аксарияти ҳали қурилиш босқичига ҳам етиб бормаган бўлиб, асосан дастлабки режалаштириш босқичида турибди.
Текширувлар нималарни қамраб олади?
- Операторлар оладиган солиқ имтиёзлари ҳақидаги маълумотлар
- Электр энергиясини истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш ҳажмлари
- Сув сарфи ва совутиш тизимларининг хусусиятлари
- Маҳаллий жамоаларга таъсирни камайтириш чоралари
- Объектларнинг ҳақиқий эгалари кимлиги
Ҳозирча расмийлар ушбу кенг кўламли текширувлар қанча давом этишини маълум қилишмаган. Мазкур аудит натижалари келгусида штатда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш сиёсатига жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…