15:20 / 09.08.2020
1 603

ZAZ-965 «Запорожец»нинг уч эшикли кроссовер кўринишидаги ўринбосари дизайни тақдим этилди

ZAZ-965 «Запорожец»нинг уч эшикли кроссовер кўринишидаги ўринбосари дизайни тақдим этилди
Фото: Carakoom
Askaniadesign Carstyling Studio дизайнерлари афсонавий ZAZ-965 «Запорожец» машинасига ажойиб ўринбосар дизайнини яратди. Бу ҳақда Carakoom хабар берди. Ғоя муаллифи Сергей Чумаченко микроавтомобилнинг бирданига иккита версиясини тайёрлаган.

«Запарожец» автомобиль заводи анча вақтдан буён ўзининг автомобилларини ишлаб чиқармайди. Сўнгги модель ZAZ-1103 «Славута»ни ишлаб чиқариш 2011 йилда тўхтатилган.

Фото: Carakoom
Дастлабки эскизлар лойиҳа учун умумий тушунчани англатди. Эндиликда совет микроавтомобили хетчбекка эмас, уч эшикли кроссоверга айланди. Унинг шакли бўялмаган пластик элементлар ва ажойиб ғилдираклар билан уйғунлашган.

Оригинал ZAZ-965 «Запорожец» ҳаво совутиш двигателига эга эди. Замонавий авлод кўпроқ оддийликни хуш кўради: кичик турбомотор олд томондан кўндаланг жойлашган бўлиб, у олд ғилдиракларни ҳаракатга келтиради.

Фото: Carakoom
Ушбу лойиҳа ҳар томонлама Nissan Juke, Opek Mokka, Peugeot 2008 каби автомобиллари билан рақобатлаша оладиган B синфидаги арзон ва ёшларбоп кроссовер сифатида яратилган. Унинг ретро кўриниши Nissan Juke’нинг охирги авлодини ёдга солади. Автомобилнинг янги версияси оригинал «Запорожец»никидан каттароқ орқа чироқлари, одатий дизайндаги шина дисклари, оригинал олд чироқларига эга бўлди. Унинг томи орқа томондан бироз ўзгартирилган.

Фото: Carakoom
Табиийки, бу дизайн шунчаки лойиҳа. ZAZ’нинг ушбу лойиҳа билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва яқин келажакда ҳам ўз дизайнига хос бўлган автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмаган. Бундан ташқари, сотувга ушбу автомобилларнинг фақат эски моделлари чиқарилади.

Фото: Carakoom
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)