Фото: macrumors.com
Apple компанияси ишлаб чиқаришни режалаштираётган автомобил Hyundai компаниясининг E-GMP платформаси асосида бўлади. Бу ҳақда MacRumors нашри инсайдер Мин-Чи Кога таяниб хабар берди.
Мин-Чи Ко TF Securities инвесторларига йўллаган таҳлилий мактубида Apple ва Hyundai ҳамкорлиги тўғрисидаги хабарни тасдиқлаган. Экспертнинг фикрича, электромобил Electric Global Modular Platform (E-GMP) платформасига асосланади. Платформа иккита двигател ва бир марта қувватланишда 500 километрдан ортиқ йўл босишга имкон берадиган аккумуляторга эга.
Батарея 18 дақиқа ичида 80 фоизга қувватланиши мумкин. Электромобил 3,5 сония ичида тезлигини соатига 100 километрга етказа олади, унинг максимал тезлиги соатига 260 километрга яқин бўлади.
Мутахассиснинг тахминича, Hyundai Mobis бўлажак автомобилнинг айрим қисмларини тайёрлаш билан шуғулланади, Kia эса электромобил ишлаб чиқариш линиясини тақдим этади.
Қайд этилишича, Apple Car тақдимоти 2025 йилдан сўнг бўлиб ўтади.
Ўтган йили Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб Apple 2024 йилга келиб автомобил бозорига чиқишни режалаштираётгани тўғрисида хабар қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”