Миршакар Файзуллоев “Шуҳрат” медалини олган илк стендап-комик бўлди

Стендап-комик Миршакар Файзуллоев “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. У Президентнинг маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларини мукофотлаш ҳақидаги фармонига кўра ушбу эътирофга сазовор бўлди.
Ижодкорнинг айтишича, бу хушхабарни эшитганида оиласи даврасида бўлган. Дастлаб у нима билан табриклашаётганини тушунмаган, кейин эса унга фармондан скриншотлар юборишган.
“Хабарим ҳам йўқ эди. Ҳамма табриклай бошлади. Кейин ўзим ҳам жуда хурсанд бўлдим”, — дейди Миршакар Файзуллоев.

Унинг ота-онаси ҳам бу янгиликдан қувонган. Ижодкорнинг айтишича, бу уларнинг оиласидаги иккинчи “Шуҳрат” медали бўлиб, аввал бундай мукофот унинг отасига берилган.





























Изоҳлар 0
…