Аркадиусз Милик жароҳатлар сабабли машғулот пайтида йиғлаб юборганини тан олди

Ювентус ҳужумчиси Аркадиусз Милик узоқ давом этаётган жароҳатлар унинг руҳий ҳолатига қанчалик оғир зарба бергани ҳақида очиқ гапирди. 32 ёшли Полша терма жамоаси аъзоси доимий жисмоний муаммолар уни бутунлай чарчатганини ва ҳатто спорт залидаги машғулотларни тўхтатиб, ювиниш хонасида кўз ёш тўкишга мажбур бўлган лаҳзаларни эслади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Тажрибали форвард Турин клуби сафида сўнгги пайтларда жисмоний ҳолати туфайли жуда кам майдонга тушмоқда. 2023-йилда Марсель жамоасидан Ювентус сафига тўлиқ кўчиб ўтган Милик Полшанинг Канал Sportовй нашрига берган интервюсида жароҳатлар билан боғлиқ руҳий курашлари ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, доимий муолажалар ва тикланиш жараёнлари уни чидаб бўлмас даражага олиб келган.
"Охирги икки йил ичида фақат жароҳатларим ҳақида гапиришим мумкин эди. Бу давр мени том маънода ҳолдан тойдирди. Ҳаммасидан узилиб қолишни хоҳлардим", — дейди ҳужумчи. Милик ўз фаолияти давомида Ajax, Наполи ва Марсель каби клубларда сермаҳсул ўйин кўрсатган бўлса-да, сўнгги йилларда унинг омади чопмаяпти.
Ҳужумчи ўзининг энг оғир дамларини шундай тасвирлайди: "2025-йилнинг бошида менда катта муаммо юзага келди, бу жуда ёқиmsиз лаҳзалар эди. Мен руҳий тушкунликнинг энг қуйи нуқтасига тушиб қолдим. Баъзида спорт залига машғулот учун кирардим-у, бирдан тўхтаб, ювиниш хонасига бориб йиғлаб олардим".
Статистикага кўра, 2025-26-йилги мавсум Милик учун муваффақиятсиз кечмоқда. У А Серия доирасида бор-йўғи икки марта майдонга тушиб, жами 34 дақиқа ҳаракат қилди. Тизза, болдир ва мушаклардаги кетма-кет жароҳатлар уни узоқ муддатга футболдан четлатиб қўйди. Апрел ойидаги тиззасидаги жароҳат эса унинг азобларини янада кучайтирди.





























Изоҳлар 0
…