19:25 / 30.11.2022
1 441

Еврокомиссия раҳбарининг видеомурожаатидан урушда 100 минг украиналик аскар ҳалок бўлгани ҳақидаги гаплар кесиб ташланди

Еврокомиссия раҳбарининг видеомурожаатидан урушда 100 минг украиналик аскар ҳалок бўлгани ҳақидаги гаплар кесиб ташланди
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляеннинг Twitter’даги саҳифасига Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери 20 мингдан ортиқ тинч аҳоли ва Украина Қуролли кучларининг 100 минг нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани ҳақида видеомурожаат жойланган эди.

Кейинроқ бу видео ўчириб ташланди ва аккаунтда янги мурожаат пайдо бўлди, унда Украинанинг йўқотишлари ҳақида айтилган гаплар кесилган. Видеонинг 11-сониясида кадр монтаж қилинганини пайқаш мумкин.

«Украинская правда» нашри Украина Қуролли кучлари Бош штаби сўровига жавобан мамлакатнинг ҳарбий йўқотишлари ҳақидаги маълумотлар махфий эканини таъкидлади.

- "Биз бу рақамларни тасдиқлай олмаймиз, шуни таъкидлашимиз мумкинки, Украина армиясининг йўқотишлари хизматга оид маълумот бўлиб, уларни ошкор қилиш чекланган", — деди журналистларга Украина Қуролли кучлари жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Богдан Сеник.

«Шу билан бирга, агар Еврокомиссия раҳбарининг айтганлари агрессор давлатни жавобгарликка тортиш имконини берадиган бўлса, биз Украина халқининг геноцидини содир этганлар қонуний жазоланишига ҳисса қўшувчи ҳаракатларни қўллаб-қувватлашимиз мумкин. Украинанинг тинч ва ҳарбий фуқаролари ўлимида айбдор бўлганларнинг барчаси судга тортилишини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилиш керак».

Урсула фон дер Ляеннинг мурожаати Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларини тергов қилиш учун БМТ кўмагида махсус суд тузиш таклифи назарда тутилган.

Унинг айтишича, Россия Украинага етказилган молиявий зарарни ҳам қоплаши керак, унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу ҳозиргача 600 миллиард евродан ошган. Ушбу мақсадлар учун ЕИ Россия Марказий банкига қарашли 300 миллиард евро ва россиялик олигархларга тегишли 19 миллиард евро маблағни музлатиб қўйган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг