Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Фото: gazeta.uz

16 май куни Самара-Чимкент автомобил йўлининг Ақтўбе вилояти ҳудудидан ўтувчи 824-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар органларининг медиа-маркази хабар берди.

Toyota RAV-4 ва Chevrolet Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси - Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган. Lacetti'даги яна уч нафар йўловчи ва Toyota'да бўлган эр-хотин беш ёшли боласи билан касалхонага ётқизилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳолати юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар