Тошкентда фожиавий ҳодиса: автобус пиёдани босиб кетди

Тошкентда фожиавий ҳодиса: автобус пиёдани босиб кетди

Бугун, 6 июн куни Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна бир инсон ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.

Маълумотларга кўра, соат 13:40 атрофида Бектемир туманидаги “Қўйлиқ деҳқон бозори” автобус бекати ҳудудида 45-сонли йўналишда ҳаракатланаётган Yutong русумли электробус орқага ҳаракатланаётган вақтида пиёдани уриб юборган.

Автобусни 1994 йилда туғилган, 7 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга ҳайдовчи бошқарган. Ҳодиса оқибатида 1991 йилда туғилган пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими томонидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда фожиавий ҳодиса: автобус пиёдани босиб кетди – Zamin.uz, 06.06.2026