Латифа ортидан можаро: Туркияда миллиардерга нисбатан тергов бошланди

Латифа ортидан можаро: Туркияда миллиардерга нисбатан тергов бошланди

Туркиянинг Измир шаҳрида таниқли тадбиркор томонидан айтилган ҳазил катта можаро келтириб чиқарди. Ҳолат юзасидан Измир Бош прокуратураси томонидан расмий тергов ҳаракатлари бошланган.

Маълум қилинишича, тадбиркор Р.К. томонидан айтилган латифа айрим қатлам вакилларини таҳқирлаш сифатида баҳоланиб, Жиноят кодексининг 216-моддаси доирасида иш қўзғатилган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, гап “Koç Holding” фахрий раҳбари Мустафо Раҳми Коч ҳақида бормоқда. У Измирнинг Балчова туманидаги шифохонанинг очилиш маросимида курд аёли ҳақидаги ҳазилни айтиб берган. Мазкур ҳазил аёл жинси, этник мансублик ва шифокорлик сири мавзуларига боғлиқ бўлган.

Мазкур чиқиш ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилик ва сиёсий доираларда кескин танқидларга сабаб бўлди. Шундан сўнг тадбиркор ўз сўзлари учун узр сўраб, ҳеч кимни ранжитиш нияти бўлмаганини билдирди.

Воқеага расмийлар ҳам муносабат билдириб, бундай мазмундаги баёнотлар жамиятда адоват уйғотиши мумкинлиги таъкидланди. Ҳозирда мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар