date

Германия канцлери кўзида боғич билан тушган суратини эълон қилди

Германия канцлери Олаф Шолц ўз саҳифасида кўзидаги жароҳатини боғич билан боғлаб тушган суратини эълон қилди.

«Яхши тилаклар учун раҳмат. Аслидагидан анча ёмон кўринмоқда. Мэмларни кутиб қоламан», деб ёзган Шолц ўз саҳифасида.

Германия етакчиси ҳафтада уч марта югуриш билан шуғулланиб туради. У навбатдаги югуриш вақтида юзи билан йиқилиб, кўзини жароҳатлаган. Унга биринчи ёрдамни қўриқчилари кўрсатган. Канцлер эҳтиёт шарт якшанбани Потсдамдаги квартирасида ўтказган. Жароҳати сабаб Гессенга ташрифини бекор қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия канцлери кўзида боғич билан тушган суратини эълон қилди