АҚШлик мусулмон сиёсатчи рафиқасининг ҳижоби сабаб танқидлар остида қолди

АҚШнинг Мичиган штатидан Сенатга сайланган Абдул Ал-Сайид рафиқаси Сара Жукаку билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирганидан сўнг ўнг қанот вакилларининг кескин танқидларига дуч келди.
10 ноябрь куни эълон қилинган суратда сиёсатчи Вашингтондаги янги иш хонасида ҳижоб ўраган рафиқаси билан бирга тасвирланган. Маълумотларга кўра, ушбу сурат 7 миллиондан ортиқ марта кўрилган.
Сурат айрим консерватив доиралар вакилларининг норозилигига сабаб бўлган. Хусусан, ўнг қанот нашри раҳбари Эрик Догерти бу ҳолатни «Америка учун ёмон» деб баҳолаб, Ал-Сайидни мамлакатда шариат қонунларини жорий этиш ниятида айблаган.
Бошқа айрим ўнг қанот шарҳловчилари ҳам сиёсатчига қарши чиқиб, уни Ислом ва терроризм билан боғлиқ айбловлар орқали танқид қилган.
Шу тариқа, оддий оилавий сурат ижтимоий тармоқларда сиёсий ва диний баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…