Дубайда 310 мингдан ортиқ одам бир вақтда югурди (фото)

Дунё1 дақиқа ўқиш3
Дубайда 310 мингдан ортиқ одам бир вақтда югурди (фото)

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 310 мингдан ортиқ киши иштирокида оммавий югуриш тадбири бўлиб ўтди. Шу куни шаҳарнинг энг гавжум автомагистралларидан бири — Шайх Зоид йўли автомобиллар ҳаракати учун ёпилиб, улкан югуриш майдонига айлантирилди. Бу ҳақда БАА расмий ахборот агентлиги хабар берди.

22 ноябрь куни ўтказилган Dubai Run 2026 тадбирида турли ёшдаги ва жисмоний тайёргарлик даражасидаги инсонлар қатнашди. Иштирокчилар 5 ва 10 километрли икки йўналишдан бирини танлаш имконига эга бўлди.

Қисқа масофали 5 километрлик йўналиш оилалар ва янги бошловчилар учун мўлжалланган бўлиб, Downtown Dubai ҳудудидан ўтиб, Dubai Mall яқинида якунланган. 10 километрлик йўналиш эса тажрибали югурувчилар учун ташкил этилиб, Келажак музейи, Бурж Халифа ва Dubai Water Canal каби диққатга сазовор жойлар яқинидан ўтган.

Dubaydagi "Kelajak muzeyi" yonida va koʻchalarda toʻplangan yashil kiyimli odamlar.

Тадбир нафақат оммавий югуриш, балки катта кўнгилочар томошага ҳам айланди. Осмонда БАА Ҳарбий-ҳаво кучларининг Fursan Al Emarat аэробатика жамоаси самолётлари намойишлар уюштирди. Шунингдек, моторли парапланлар, роботлар, улкан LED қўғирчоқлар, мусиқий жамоалар ва цирк артистлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Dubai Run 2026 Дубай Fitness Challenge лойиҳасининг 10-мавсуми доирасида ташкил этилди. Тадбир шаҳарнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг йирик оммавий спорт лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, 310 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган ушбу тадбир дунёдаги энг йирик бепул оммавий югуриш тадбири мақомини яна бир бор мустаҳкамлади.

Dubayning Shayx Zayd ko'chasida minglab odamlar ishtirokidagi ommaviy yugurish marafoni.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?