128
Мария Захарова: “Россияда кимгадир ҳужум қилиш режаси ҳеч қачон бўлмаган, жумладан, НАТОга ҳам”
Фото: ТАСС
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Россия ҳеч кимга, шу жумладан НАТОга ҳам ҳужум қилишни режалаштирмаётганини, мамлакатда бундай, режалар ҳеч қачон бўлмаганини хабар берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
“Россияда ҳужум қилиш, тўғридан-тўғри ёки билвосита тажовуз қилиш, НАТО, Вашингтон, Украина ёки ким билан бўлишидан қатъи назар, ҳеч ким билан урушга кириш нияти йўқ. Бундай мақсад олдин ҳам бўлмаган. Аксинча, НАТО — коллектив Ғарб Россияга тўғридан-тўғри таҳдид қилмоқда”, — деган Россия расмийси.
Захаровага кўра, НАТОнинг Россияга нисбатан душманлик кайфиятининг ёрқин ифодаси бу Ғарбда Москвага нисбатан инсонларда шакллантирилган ёмон тасаввурлардир. Айнан шу тасаввурлар йиллар давомида кескинликни тайёрлаб келган.
“НАТОга аъзо мамлакатлар халқлари тушуниши керакки, улар томонидан мамлакатимиз хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракат жавобсиз қолмайди”, — деган Захарова.
Матбуот котиби уч кун олдин 20 минг аскар иштирокида Финляндияда бошланган НАТО ҳарбий машғулотларига диққат қаратган. Ушбу машғулотлар, Кремлга кўра, провокацион характерга эга. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди