Фото: Susan Walsh/AP/picture alliance
АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро алоқа гуруҳининг "Рамштайн" форматида навбатдаги йиғилиши ўтказилишини маълум қилди. АҚШ раислигидаги музокаралар Германияда бўлиб ўтади, у ерда Украинани қўллаб-қувватловчи 50 дан ортиқ давлатнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш режалаштирилган, деб маълум қилди 26 сентябр, пайшанба куни Оқ уй.
Вашингтон алоқа гуруҳининг учрашуви қаерда бўлишини маълум қилмади, бироқ у Американинг Рамштайндаги ҳарбий базасида ўтказилиши кутилмоқда, дея қайд этади dpa.
Байден Германияга октябр ойи ўрталарида ташриф буюради. У Германия канцлери Олаф Шолц ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашиши, сўнг Рамштайн ҳарбий базасига бориши кутилмоқда.
Байденнинг Берлинга биринчи ташрифи
Бу Байденнинг президентлик муддати бошланганидан бери Берлинга биринчи ташрифи ва икки томонлама муносабатлар доирасидаги Германияга илк сафари бўлади. Немис ОАВ хабар беришича, у 10-12 октябр кунлари уч кун давом этади. АҚШ президенти Барак Обама Берлинга охирги марта шундай ташриф билан саккиз йил аввал келган эди. Шу билан бирга, 2022 йилда Байден Бавариянинг Элмау шаҳрида бўлиб ўтган G7 саммитида иштирок этди ва 2023 йилда Рамштайн ҳарбий базасига қўниб ўтди.
Der Spiegel нашрининг ёзишича, ташриф доирасида Байден, Шолц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди