Германия ўзбекистонлик ҳамшираларга 2500 евролик иш таклиф қилмоқда

1 дақиқа ўқиш5
Германия ўзбекистонлик ҳамшираларга 2500 евролик иш таклиф қилмоқда

Ўзбекистон фуқаролари учун Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш имконияти яратилмоқда. Миграция агентлиги Globogate дастури орқали ўрта тиббиёт ходимларини Германия клиникаларига ишга таклиф қилмоқда. Дастур доирасида номзодларга нафақат иш ўрни, балки немис тилини бепул ўрганиш ва хорижга чиқиш билан боғлиқ айрим харажатларни қоплаш имконияти ҳам тақдим этилади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ишга қабул қилинган ҳамшираларга дастлаб ойига 1900 евро (тахминан 25 миллион сўм) маош тўланади. Касбий малакаси Германияда расман тан олинганидан кейин эса ойлик иш ҳақи 2500 евро (тахминан 32,9 миллион сўм)гача оширилади.

Номзодлар учун қандай талаблар белгиланган?

Германияда ишлаш истагида бўлган талабгорлар қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:

  • 20 ёшдан 36 ёшгача бўлиш;

  • уч йиллик тиббиёт коллежи дипломига эга бўлиш;

  • камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

  • судланмаган ва соғлом бўлиш.

Дастурнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, иштирокчилар учун 10 ойлик немис тили курси бепул ташкил этилади. Ўқиш давомида уларга стипендия ва турар жой ҳам ажратилади. Бундан ташқари, немис тилини B2 даражасида билишни тасдиқловчи сертификатни олиш харажатлари ҳам қоплаб берилади.

Шунингдек, Германияга бориш учун зарур бўлган виза, авиачипта ва ҳужжатларни таржима қилиш харажатлари ҳам дастур доирасида тўлаб берилиши белгиланган.

Ишга жойлашиш учун аризалар хориждаиш.уз платформаси орқали қабул қилинади. Дастур бўйича қўшимча маълумот ва тушунтиришларни 1282 қисқа рақами орқали олиш мумкин.

Германияда ҳамширалар учун бошқа вакансиялар ҳам эълон қилинган

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни Германиянинг Bildung & Beruf GmbH компанияси ҳам ўзбекистонлик ҳамширалар учун 24 та бўш иш ўрни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу вакансияларда ойлик иш ҳақи солиқлар чегирилганидан кейин 1850–2050 еврони ташкил этиши маълум қилинган.

Шу тариқа, Германияда ишлаш истагидаги ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари учун бир нечта ишга жойлашиш имкониятлари пайдо бўлмоқда. Айниқса, немис тилини ўрганиш, турар жой ва ҳужжатлаштириш харажатларининг қопланиши номзодлар учун муҳим имкониятлардан бири ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?