13:42 / 25.10.2024
45

БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади

БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади
Фото: AFP
Қозондаги BRICS саммитида қатнашган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Россияни Украинага қарши уруш олиб бораётганини танқид қилди ва Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда Россиянинг ҳаракатлари БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуққа зид эканини қайд этди. Бу ҳақда Гутерришнинг Қозондаги саммитга сафари якунлари бўйича БМТ расмий сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинди.

Матбуот хизматига кўра, жаҳон ташкилоти бош котиби нутқ сўзлаганидан кейин Путин билан шахсий суҳбатда Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинини қоралаган. Нутқнинг ўзи давомида БМТ бош котиби Россия Федерацияси халқаро ҳуқуқни бузаётгани ҳақида ҳеч қандай тарзда гапирмади. У Украинадаги урушни фақат жаҳон ҳамжамияти учун тилга олган бошқа муаммолар қаторида санаб ўтди.

БМТ бош котиби Путин билан суҳбат чоғида, шунингдек, «Қора денгизда сузиш эркинлигини ўрнатиш Украина, Россия Федерацияси ҳамда дунёнинг озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига ишончини билдирди», дейилади БМТ хабарида. Гутерриш «ушбу йўналишдаги музокараларни давом эттириш»га чақирди. Улар Россия Федерацияси 2023 йилнинг ёзида «дон битими» дан чиққанидан бери расмий равишда ўтказилмаган.

Бундан ташқари, Гутерриш ва Россия етакчиси Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши, хусусан, Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишга эришишни муҳокама қилди. Суҳбат чоғида «тараққиёт ва халқаро молия тизими» масалалари ҳам кўриб чиқилди, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.

ЕИ: Гутерриш BRICS саммитида Украинадаги урушни қоралаши керак

22 октябр куни Қозонда очилган BRICS саммитининг барча иштирокчилари ушбу платформадан фойдаланиб, Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги урушни зудлик билан тугатишга чақириши керак. Бу ҳақда 23 октябр куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел матбуот котиби Питер Стано маълум қилганди.

Бу чақириқ, айниқса, БМТ бош котиби Антониу Гутерришга тегишли, деди Стано. Унинг сўзларига кўра, у Путиндан «рус қўшинларини Украина ҳудудидан дарҳол ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни» талаб қилиши керак.

Антониу Гутерриш 22 октябр куни BRICS саммитида иштирок этиш учун Қозонга келди, деб хабар қилди Татаристон парламенти матбуот хизмати. Уни аэропортда Татаристон Давлат кенгаши раиси Фарид Мухаметшин ва Қозон мэри Илсур Метшин кутиб олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади