14:54 / 11.11.2024
34

Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди

Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Фото: Carsten Koall/dpa/picture alliance
Германия канцлери Олаф Шолц Украинадаги уруш юзасидан Россия президенти Владимир Путин билан алоҳида эмас, балки Украина ва бошқа томонлар иштирокида музокаралар олиб боришга тайёр. Бу ҳақда Германия ҳукумати раҳбари 10 ноябр, якшанба куни кечқурун Германиянинг ARD ижтимоий-ҳуқуқий телеканалининг Caren Miosga дастурида айтиб ўтди.

Украинадаги уруш ривожи ҳақида гапирар экан, Шолц Путин билан музокараларни «тез орада» қайта бошлашга тайёрлигини таъкидлади. «Ҳа, вақти келганида мен Россия президенти билан гаплашаман, - деди у. Лекин мен масъулиятли сиёсатчиман, буни ёлғиз қилмайман». Германия канцлери Россия президенти билан Украина бўйича музокаралардан олдин бир қатор алоқаларни ўрнатиш ва «жуда кўп» бошқа томонлар, жумладан Киев билан музокаралар олиб бориш кераклигини тушунтирди.

Сиёсий ток-шоу бошловчисининг Владимир Путин билан музокаралар учун «тўғри вақт» қачон келади, деган саволига Олаф Шолц аниқ жавоб қайтармади: «Тез орада».

Шолц: Украинада урушнинг кучайишига йўл қўймаслик керак

Шу билан бирга, у «Украина бизга таяниши мумкин ва у ёлғиз қолишидан қўрқмаслиги керак, шунингдек, бу уруш авж олишининг олдини олиш учун ҳамма нарса қилинишини таъминлаш зарур»лигини таъкидлади. «Ва, албатта, биз бу уруш чексиз давом этиши керакми ёки уни тугатиш йўллари топиладими ёки йўқми, шуни аниқлашнинг йўли бор ёки йўқлигини кўришимиз керак», деб хулоса қилди канцлер.

Шолц ва Путин ўртасидаги сўнгги телефон суҳбати 2022 йил декабрида бўлиб ўтган, ўшанда Германия канцлери Россия президентини Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетишга ва можарога дипломатик ечим излашга чақирган.

2024 йил июн ойида Шолц келажакда Путин билан музокаралар учун очиқ эканлигини, аммо бу аниқ нарсалар муҳокама қилинган тақдирдагина юз беришини айтди. Октябр ойи ўрталарида Олаф Шолц урушни «адолатли шартлар асосида» тугатиш учун Владимир Путин билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Кремл октябр ойи бошида Путин Москва ва Берлин ўртасидаги муносабатлар амалда нол даражага тушиб қолган тақдирда ҳам мулоқотга очиқ эканини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди