10:44 / 06.01.2025
44

Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди

Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди
Фото: AP Photo
Украинада президентлик ва парламент сайловлари уруш тугаган йили бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский маълум қилди.

Сиёсатчига кўра, ҳарбий ҳолат тугаганидан сўнг парламентда сайлов ўтказиш учун овоз бериш ва 90 кундан кейин уни ташкил этиш мумкин бўлади. Зеленский сайловларни уруш пайтида ҳам ўтказиш мумкинлигини айтди. Аммо бунинг учун қонунчилик ва овоз бериш тизимини ўзгартириш зарур.

Бу жуда мушкул бўлади, чунки жамият бунга қарши. Нима учун жамият қарши? Чунки биз ишончли сайловлар ўтказилишини хоҳлаймиз. 8,5 миллион киши чет элга чиқиб кетган.

Бу миллионлаб одамларнинг овоз бериши учун инфратузилма яратиш керак. Оккупация қилинган ҳудудларда миллионлаб одамлар бор. Энг адолатсиз кўринадиган нарса — миллионлаб ҳарбийлар иштирокисиз овоз беришдир. Бу имконсиз
”, деди Украина президенти.

Шунингдек, у иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйиш-қўймаслигини ҳам билмаслигини айтди.

Бу урушнинг қандай якунланишига боғлиқ. Бу асосан одамларга, биринчи навбатда оиламга боғлиқ. Бизда буни муҳокама қилиш имконияти ҳам бўлмади, чунки ҳозир бу ҳақда ўйламаяпмиз”, деди у.

Украинада президентлик ва парламент сайловлари 2024 йилда ўтказилиши керак эди, бироқ ҳарбий ҳолат туфайли бўлиб ўтмади. Украина қонунчилиги уруш пайтида сайловларни ўтказишни тақиқлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё