Лос-Анжелесдаги кучли ёнғин туфайли Париж Хилтоннинг уйи ёниб кетди. Манба: 1МИ
Жанубий Калифорниянинг миллионлаб аҳолиси ёнғин хавфи юқори бўлган об-ҳавонинг навбатдаги тўлқини башоратидан ва иккита ҳалокатли ёнғин оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлиб, минглаб уйлар вайрон бўлган ҳудудда эълон қилинган ўта хавфли вазият ҳақидаги огоҳлантириш туфайли ташвишли кутиш ҳолатида турибди.
Маълум бўлишича, 14 январь куни шамолнинг кутилмаганда пасайиши ўт ўчирувчиларга вақтинчалик енгиллик берган. Бу уларга Лос-Анжелесдаги иккита йирик ёнғинни ўчиришда муваффақиятга эришиш ва бир нечта янги ёнғин ўчоқларини тезда бартараф этиш имконини яратди.
Миллий об-ҳаво хизмати юқори ҳарорат, паст намлик ва кучли шамол бирга келганда эълон қилинадиган ўта хавфли вазият ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Огоҳлантириш кечаси соат 3 дан кундузи соат 3 гача амал қилади, у Марказий қирғоқдан Мексика билан чегарагача бўлган 440 километрга яқин ҳудудни қамраб олади. Алоҳида хавфли ҳудудларга Лос-Анжелес ва Вентура округларининг бир қисми киради.
“Асосий хабар шуки, хавф ҳали ўтгани йўқ. Бугун шамол пасайди, аммо эртага у яна кучайиши мумкин”, дейилади об-ҳаво хизмати хабарида.
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 7 январдан буён давом этмоқда. Фалокат Лос-Анжелес ҳудудларини, жумладан, Пасифик-Палисейдс, Алтадена ва Малибу шаҳарларини қамраб олди. Кейинчалик ёнғин Итон, Херст ва бошқа ҳудудларга ҳам тарқалди.
Фото: AP Photo
Ёнғинлар жами 40 минг акрдан ортиқ (16 минг гектардан ортиқ) майдонни қамраб олган. CBS маълумотларига кўра, ўрмон ёнғинлари туфайли 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Калифорния губернатори Гевин Ньюсом бу ёнғинлар зарар кўлами бўйича АҚШ тарихидаги энг ёмон табиий офат бўлишини айтди.
Фото: AP Photo
JPMorgan банки таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига таяниб, суғурта компанияларининг ёнғин туфайли йўқотишлари 20 миллиард долларга, умумий зарар эса 50 миллиард долларга етиши мумкин. Америка полицияси Лос-Анжелесда йирик ёнғин уюштирганликда гумонланаётган шахсни қўлга олган. Гумонланувчига қотиллик билан тенг келадиган жазо ва умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Фото: Reuters “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди