
2025 йил 12 июнь куни эрталаб Ғазо секторида жойлашган ёрдам пунктида Исроил ҳарбийлари яна фаластинлик оломонга қарши ўқ узди, деб Al Jazeera хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, мазкур воқеа оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 200 нафарга яқин фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олган.
11 июнь куни ҳам Ғазода зўравонлик тўхтамай, расмийлар камида 57 нафар инсон ҳалок бўлганини қайд этган. Гуманитар фаолият билан шуғулланувчи маҳаллий жамғармалардан бири ўз автобусига қилинган ҳужум натижасида 5 нафар ходимнинг нобуд бўлганини маълум қилди. Ушбу ҳаракатда ҲАМАС айбланган бўлса-да, гуруҳ ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Ҳудуддаги уруш оқибатлари фақат қурбонлар сони билан чекланмаяпти. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда жиддий қон танқислиги мавжудлигини маълум қилиб, камida 7000 бирлик қонга шошилинч эҳтиёж борлигини билдирди. Бундай шароитда кўнгилли донорлар сони етарли эмас, сабаби аҳоли ўртасида қашшоқлик ва озиқ-овқат танқислиги ҳукм сурмоқда.
Женинда бузиш амалиёти яна авж олди
Бир вақтнинг ўзида Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилда жойлашган Женин қочқинлар лагерини йўқ қилиш ҳаракатини янада кучайтирмоқда. 12 июнь тонгида ҳарбий бульдозерлар ва қуролланган техникалар лагер ҳудудига йўл олган. PR манбаларига кўра, Исроилнинг ушбу ҳудуддаги амалиёти 140 кундан буён тўхтагани йўқ.
Бу вақт мобайнида у 40 дан ортиқ фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлган, юзлаб одамлар тан жароҳати олган. Шунингдек, минглаб аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, 600 дан ортиқ тураржой тўлиқ ер билан яққаланган.
Исроил бу ҳаракатларни хавфсизликни таъминлаш ва ҲАМАСга қарши кураш деб баҳоласа-да, халқаро ҳамжамият томонидан бу ҳаракатлар инсон ҳуқуқларига қарши ҳаракат сифатида танқид қилинмоқда.
Сиёсий кескинлик ортиб бормоқда
6 июнь куни Исроил молия вазири Безалел Смотрич Франция ва бошқа Европа давлатларини Фаластин давлатини тан олиш йўлидаги қадамлардан қайтишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, агар тан олиш жараёни давом этса, Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий фаолият янада шиддатланиши мумкин.
Бундай вазиятда тинчлик музокаралари янада узоқлашмоқда. Исроил ва Фаластин ўртасидаги кескинлик ҳар куни янги қурбонларга ва янги вайронагарчиликка сабаб бўлмоқда.
Жаҳон ҳамжамияти эса ҳозирча фақат баёнотлар билан чекланиб, амалдаги таъсирчан чоралар кўрмагани учун танқид қилинаётир.
Фото: NBC News «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар