ФИФА президенти Жанни Инфантино кеча Қатар пойтахти Доҳада содир бўлган портлашлар юзасидан ўз муносабатини билдирди.
“Доҳада рўй берган фожеали воқеалардан жуда ҳам таъсирландим. Бегуноҳ Қатар аҳолисига чин юракдан ҳамдардлигимни билдириб қоламан.
2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатини юксак даражада ташкил этган Қатарни биз халқаро майдонда кўплаб муаммоларни ҳал этишда кўприк вазифасини бажара оладиган мамлакат сифатида биламиз.
Шунинг учун бундай оғир паллада бирдамлигимизни янада кучайтиришимиз зарур. Барча томонларни эса яна мулоқотга қайтишга ва минтақада тинчликни имкони борича тезроқ тиклашга чақириб қоламан”, — деди Инфантино.
ФИФА раҳбарининг ушбу баёноти Қатарда юз берган воқеалардан кейин жаҳон спорт ҳамжамияти вакиллари томонидан катта эътибор билан қабул қилинди. Халқаро жамоатчилик бу мурожаатни тинчликка чақирувчи муҳим сигнал сифатида баҳоламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!