Янги Зеландияда ҳайвонсеварлар эндиликда ўз уй ҳайвонларини ҳам “вино” билан сийлаш имконига эга бўлди. Мамлакатда мушук ва итлар учун мўлжалланган махсус ялпизли вино сотувга чиқди, деб ёзади Daily Mail.
Бу ноодатий ичимликни Muttley’s Estate компанияси ишлаб чиқмоқда. Унда спиртли модда ўрнига Янги Зеландиянинг қуёшли ҳудудларида ўстирилган ялпиздан тайёрланган махсус инфузия ишлатилади.
Уй ҳайвонлари учун вино бир нечта турда таклиф қилинмоқда: Chapawgne, Purrno Noir, Sauvignon Bark, Proseccat, Pawt, Cabarknet va Meowsè.
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, бу “вино” мушук ва итларга стрессни камайтиришга, айниқса момақалдироқ ёки ветеринарга бориш пайтида, ёрдам беради. Шунингдек, у кайфиятни яхшилайди, иштаҳани очади, овқат ҳазмини рағбатлантиради ҳамда ҳашарот ва паразитлардан ҳимоя қилади.
150 миллилитрлик шиша 12,99 Янги Зеландия доллари (тахминан 600 рубл) туради. Бир шишадан учта порция тайёрлаш мумкинлиги айтилмоқда.
Энди инсонлар сингари уй ҳайвонлари ҳам “вино”дан лаззатланиши мумкин — фақат бу сафар мутлақо хавфсиз тарзда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!