Чехияда ғайриоддий томоша: зинадан 300 литр вино оқизилди

Чехияда ғайриоддий томоша: зинадан 300 литр вино оқизилди

Чехиянинг Кукс қишлоғида ўтказиладиган анъанавий вино фестивалида меҳмонлар ноодатий томошага гувоҳ бўлди: каскадли зинадан 300 литр вино оқизилди. Энг қизиғи, бу шунчаки кўргазмали чиқиш эмас — фестиваль иштирокчилари ундан татиб кўриш имконига ҳам эга бўлган.

Тадбирнинг энг ёрқин лаҳзаларидан бирида вино махсус каскадли зина бўйлаб оқизилган.

8 дақиқа давомида 300 литр вино зинадан оқиб турган.

Ушбу ноодатий томоша фестивалнинг энг асосий ва ўзига хос визуал рамзларидан бири ҳисобланади.

Куксдаги вино фестивали нафақат ичимликлар, балки ўзига хос томошалари билан ҳам эътибор қозонади. Зинадан оқаётган вино эса тадбирнинг энг эсда қоларли манзараларидан бири сифатида намоён бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар