400 га яқин дрон ҳужуми: Санкт-Петербург яна нишонга олинди

400 га яқин дрон ҳужуми: Санкт-Петербург яна нишонга олинди

4 июльга ўтар кечаси Украина Россия ҳудудлари ва аннексия қилинган Қримга кенг кўламли дрон ҳужумини амалга оширди. Маълумотларга кўра, ҳужум давомида қарийб 400 та учувчисиз учиш аппарати қўлланилган бўлиб, асосий зарбалардан бири Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига тўғри келган.

Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденконинг маълум қилишича, ҳудуд осмонида ҳаракатланган 67 та дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. У ҳужум оқибатлари ҳақида батафсил маълумот бермаган, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан мобил интернет хизматида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдириб, аҳолини зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликка чақирган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербургдаги энг йирик нефт инфратузилма объектларидан бири — Петербург нефт терминали яқинида портлашлар содир бўлгани ва ёқилғи сақланадиган омборларда ёнғин юзага келгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳозирча ушбу тасвирлар юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Мазкур нефт терминали Санкт-Петербург порти яқинида жойлашган бўлиб, темирйўл, қувур ва денгиз транспорти орқали нефт ҳамда нефт маҳсулотларини ташишда муҳим логистика марказларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу объект аввал ҳам ҳужумга учраган эди. Хусусан, 3 июн куни, Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми очилган кунда терминал ҳудудида йирик ёнғин содир бўлганди. Шу боис навбатдаги ҳужум Россиянинг муҳим энергетика инфратузилмаси хавфсизлиги борасидаги муҳокамаларни яна кун тартибига олиб чиқди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар