Dior ва Chanel сумкалари учун 7 йил: Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоним қамалди

Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Гон Хи ҳашаматли совғалар кўринишида пора олганликда айбдор деб топилиб, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Судга кўра, собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси тадбиркорлар ва амалдорларнинг турли масалаларини ҳал қилиб бериш эвазига қимматбаҳо буюмлар қабул қилган.
Совғалар орасида Dior ва Chanel брендларининг сумкалари, қимматбаҳо заргарлик буюмлари, соат ва бошқа ҳашаматли ашёлар бўлгани айтилмоқда. Суд Ким Гон Хи президент рафиқаси сифатидаги таъсиридан манфаатдор шахсларга ёрдам бериш учун фойдаланган, деган хулосага келган.
Қайд этилишича, собиқ биринчи хоним суд қароридан норози ва унинг ҳимоячилари ҳукм устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
Ким Гон Хининг турмуш ўртоғи, Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл эса 2024 йилдаги ҳарбий ҳолат эълони билан боғлиқ иш бўйича давлатга қарши исёнга раҳбарлик қилганликда айбланиб, шу йил февралида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.































Изоҳлар 0
…