Ўзбекистон терма жамоаси учун қайғурган мушук тармоқларда барчанинг кулгисига сабаб бўлди

Колумбияга қарши баҳс вақтида уй мушуги телевизор екранидан кўз узмай, Ўзбекистон терма жамоасини катта қизиқиш билан қўллаб-қувватлагани ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу қизиқарли видео қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, минглаб томошалар ва турли изоҳларга сабаб бўлди. Тармоқ фойдаланувчилари жониворнинг ўйинга бўлган жиддий муносабатини ҳазил билан муҳокама қилишди.
Колумбияга қарши баҳс вақтида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаганлар орасида нафақат мухлислар, балки бир мушук ҳам бор эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода уй мушуги телевизор экранидан кўз узмай, учрашувни катта қизиқиш билан кузатаётгани акс этган.
Видео қисқа вақт ичида кенг тарқалиб, минглаб томошалар ва изоҳларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар мушукнинг ўйинга бўлган “жиддий муносабати”ни ҳазил билан муҳокама қилмоқда.
“Терма жамоамиз учун фақат одамлар эмас, мушуклар ҳам қайғуряпти”, “Жаҳон чемпионати ҳаяжони ҳаммага бирдек таъсир қилди”, “Энг содиқ мухлис топилди”, каби изоҳлар видеога ёзилмоқда.































Изоҳлар 0
…