Эҳтиёт бўлинг: Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш энг хавфли даражага чиқади

Эҳтиёт бўлинг: Бугун Ўзбекистонда ультрабинафша нурланиш энг хавфли даражага чиқади

Бугун ва эртага Тошкент шаҳрида ультрабинафша нурланиш даражаси экстремал кўрсаткич — 10 баллгача етиши кутилмоқда.

Мутахассисларнинг маълум қилишича, қуёш нурларининг энг хавфли даври соат 13:00 атрофида кузатилади. УВ нурланиш даражаси соат 16:00 га яқин аста-секин пасая бошлайди.

Шу сабабли фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтида узоқ муддат очиқ қуёш остида қолмаслик тавсия этилмоқда. Айниқса, болалар, кексалар ва саломатлигида муаммоси бор инсонлар эҳтиёт чораларига қатъий амал қилиши лозим.

Кўчага чиқишда қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш, бош кийим кийиш ва организм сувсизланишининг олдини олиш учун кўпроқ суюқлик ичиш тавсия қилинади.

Соғлиғингизни асранг ва яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар