Грузия парламентида муштлашув: баҳорги сессия жанжал билан ёпилди

1 дақиқа ўқиш251
Грузия парламентида муштлашув: баҳорги сессия жанжал билан ёпилди

Грузия парламентининг баҳорги сессияси жанжал ва муштлашув билан якунланди.

Якуний ялпи мажлис ҳукуматнинг йиллик ҳисоботига бағишланди. Унда Бош вазир Иракли Кобахидзе депутатларга ҳукуматнинг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан маълумот берди.

Бироқ мажлис охирида парламент залида кескин тортишув юзага келди. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси вакиллари ва “Грузия учун” фракцияси аъзолари ўртасидаги баҳс тез орада жисмоний тўқнашувга айланди.

Депутатлар ўртасида муштлашув бошланиб, вазият бир муддат назоратдан чиқди. Шунга қарамай, ҳодисадан сўнг парламентнинг баҳорги сессияси давлат мадҳияси ижро этилиши билан расман ёпилди.

Маълумотларга кўра, парламентнинг кузги сессияси 1 сентябрь куни бошланади. Ҳозирча фавқулодда сессия чақирилиши режалаштирилмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?