Россияда коррупсиявий жиноятлар учун мансабдорларни ўлимга ҳукм қилиш таклиф этилди

1 дақиқа ўқиш185
Россияда коррупсиявий жиноятлар учун мансабдорларни ўлимга ҳукм қилиш таклиф этилди

Россия Давлат думасида айрим оғир коррупсиявий жиноятлар учун мансабдор шахсларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш таклифи илгари сурилди.

“Справедливая Россия” партияси етакчиси Сергей Мироновнинг айтишича, мансабдорларнинг шахсий манфаат йўлида содир этган айрим ҳаракатлари фуқаролар хавфсизлиги ва мамлакат мудофаа қобилиятига жиддий зарар етказиши мумкин.

“Бундай жиноятларни давлатга хиёнат ва жосуслик билан тенглаштириб, ўлим жазоси билан жазолаш керак”, — деди Миронов RTVI телеканалига берган интервьюсида.

Таклифга кўра, Россия Жиноят кодексига “мамлакат мудофаа қобилияти ва фуқаролар хавфсизлигига зарар етказган коррупсиявий фаолият” номли янги жиноят таркиби киритилиши мумкин.

Россия қонунчилигида ўлим жазоси энг оғир жазо чораси сифатида сақланиб қолган. Бироқ 1997 йилдан буён унга нисбатан муддатсиз мораторий амал қилади ва ушбу жазо амалда қўлланилмайди.

Россияда ўлим жазоси ижро этилган сўнгги маҳкум “Фишер” тахаллуси билан танилган серияли қотил Сергей Головкин бўлган. У 1996 йилда отиб ташланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?