Шамил Газизов: «Ўзбекистоннинг вазифаси қийин, аммо ғалаба тилайман»

Шамил Газизов: «Ўзбекистоннинг вазифаси қийин, аммо ғалаба тилайман»

Россиялик футбол функционери Шамил Газизов 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Конго ДР — Ўзбекистон учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг плей-оффга чиқиш имконияти назарий жиҳатдан сақланиб турибди, аммо тўплар нисбати жамоа вазифасини анча қийинлаштиради.

«Ҳаммаси бўлиши мумкин. Лекин Ўзбекистоннинг тўплар фарқи яхши эмас, шу сабаб вазифа жуда мураккаб», — деди Газизов.

У миллий жамоамизнинг аввалги икки учрашувдаги ҳаракатларига ҳам баҳо берди.

«Ўзбекистон яхши ўйнади, аммо ҳар икки баҳсда ҳам мағлуб бўлди. Футболчилар ҳаракат қилди, лекин янада яхшироқ ўйнаш мумкин эди. Нима бўлганда ҳам, жамоага сўнгги учрашувда ғалаба тилайман», — дея унинг сўзларини келтирди «Матч ТВ».

3-тур олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳали очко жамғара олмаган ва гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Конго ДРга қарши учрашув 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да бошланади. Аввалроқ Ўзбекистон ушбу баҳсда тўлиқ оқ либосда майдонга тушиши маълум қилинган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар