Бугун Ер яқинидан улкан астероид учиб ўтади: хавф борми?

1 дақиқа ўқиш8.8K
Бугун Ер яқинидан улкан астероид учиб ўтади: хавф борми?

Европа космик агентлиги маълумотига кўра, бугун — 27 июнь куни 1997 NC1 номли йирик астероид Ер яқинидан учиб ўтади. Мутахассислар таъкидлашича, у сайёрамиз учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бироқ бу парвоз астрономлар ва осмон кузатувчилари эътиборидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланмоқда.

Маълум қилинишича, астероид Ерга энг яқин нуқтадан тахминан 2,6 миллион километр масофада ҳаракатланади. Бу Ой билан Ер орасидаги масофадан қарийб етти баравар узоқ бўлса-да, астрономик мезонларга кўра, у Ер яқинидан ўтувчи йирик астероидлар қаторига киради.

1997 NC1 астероиди қарийб 30 йил аввал Гавайидаги астероидларни кузатиш тизими томонидан аниқланган. Унинг диаметри 750 метрдан 1,65 километргача экани тахмин қилинмоқда.

Мутахассислар қайд этишича, астероид Ерга яқинлашишига қарамай, унинг орбитаси сайёрамиз орбитаси билан кесишмайди. Шу боис хавотирга ўрин йўқ. Дурбин ёки кичик телескопга эга ҳаваскор осмон кузатувчилари уни само бўйлаб ҳаракатланаётган хира ёруғ нуқта сифатида кузатишлари мумкин.

NASA ҳисоб-китобларига кўра, 1997 NC1 астероиди бундан кейин фақат 2133 йилда Ерга шунчалик яқин масофадан яна учиб ўтади. Шу сабабли унинг бу галги парвози космосга қизиқувчилар учун ноёб ва қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?