“Оқ уйни ўзга сайёраликлар эгаллаяптими?” — АҚШда янги элчининг сурати муҳокамада

“Оқ уйни ўзга сайёраликлар эгаллаяптими?” — АҚШда янги элчининг сурати муҳокамада

АҚШ ижтимоий тармоқларида Давлат департаментида янги лавозимга тайинланган Барбара Торнхиллнинг сурати кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг ташқи кўриниши интернет фойдаланувчилари орасида турли ҳазил ва мемлар тарқалишига туртки бўлди. Сурат 10 миллиондан ортиқ марта кўрилгани айтилмоқда.

Барбара Торнхилл одам савдосини кузатиш ва унга қарши курашиш масалалари бўйича махсус топшириқларни бажарувчи элчи лавозимида фаолият бошлаган. У АҚШнинг одам савдосига қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларига раҳбарлик қилади.

Бироқ унинг тайинланиши билан боғлиқ хабарлардан кўра, айнан сурати ижтимоий тармоқларда кўпроқ эътибор қозонган. Айрим фойдаланувчилар суратга кинояли изоҳлар ёзиб, турли мемлар яратишган.

Жумладан, изоҳларда “Трамп маъмуриятида ўзга сайёраликларни унчалик ҳам яхши яширишмаяпти” ва “Оқ уйни ўзга сайёраликлар эгаллаяпти” каби ҳазиломуз иборалар учрайди.

Шу тариқа, янги элчининг сурати интернетда қизғин муҳокама мавзусига айланган. Бироқ ижтимоий тармоқлардаги бундай изоҳлар фойдаланувчиларнинг кинояли муносабатини ифодалайди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар