Президент Жавоҳир Синдаровнинг дастлабки ўйинларини юқори баҳолади (видео)

Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровнинг жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳсдаги ўйинларини кузатиб бораётганини маълум қилди. Президент гроссмейстернинг дастлабки партиялардаги маҳоратини эътироф этди.
Давлат раҳбари Автомобиль йўллари қўмитасининг илмий-амалий марказида инвесторлар билан суҳбат чоғида шахмат ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Худодан илтижо қилиб сўраяпмиз. Учта ўйинни яхши ўйнади, қараб турибмиз. Аллоҳ унга куч берсин”, — деди Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаров ҳақида.
Жавоҳир Синдаров амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан шахмат бўйича жаҳон тожига эга чиқиш учун баҳс олиб бормоқда. Учрашувнинг дастлабки учта партияси дуранг билан якунланган. Ҳозирча умумий ҳисоб 1,5:1,5.
Жами 14 та партиядан иборат матчда ғолибликни қўлга киритиш учун шахматчилардан бири 7,5 очко тўплаши керак. Агар асосий баҳсда ғолиб аниқланмаса, жаҳон чемпиони тай-брек орқали белгиланади.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
































Изоҳлар0
…