Қозоғистонда вояга етмаган ўғлининг қилмиши учун 45 ёшли аёл жазоланди (видео)

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 45 ёшли аёл ўғли унинг автомобилини бошқариб, хавфли дрифт қилгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда NUR.KZ вилоят полиция департаментига таяниб хабар берди.
Жамбил вилояти Полиция департаменти маълумотига кўра, хавфли автомобил бошқариш ҳолати Мерке тумани полиция бўлимида қайд этилган ва тегишли текширув ўтказилган.
«45 ёшли фуқаро вояга етмаган ўғлига автомобилни бошқаришга рухсат бергани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
Транспорт воситаси мусодара қилинди», — дейилади полиция хабарида.
Бундан ташқари, полиция ходимлари аёлга бундай хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтириб, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш зарурлигини эслатган.






























Изоҳлар 0
…