Ширинлик жанжалида вафот этган 19 ёшли Мадинанинг жасади қабрдан қазиб олинди

Ширинлик жанжалида вафот этган 19 ёшли Мадинанинг жасади қабрдан қазиб олинди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сирли тарзда вафот этган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мадинанинг жасади қайта суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш учун қабрдан қазиб олинди. Марҳуманинг яқинлари дастлабки текширув натижаларига шубҳа билдиргани сабабли эксгумация ўтказишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадина ширинлик сабабли турмуш ўртоғи билан юзага келган жанжалдан кейин вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар ҳанузгача тўлиқ ойдинлашмаган.

Маҳаллий журналист Жан Аҳмадиевнинг маълум қилишича, эксгумация 4 ноябрь куни жабрланувчи томоннинг расмий илтимосномаси асосида амалга оширилган. Марҳуманинг оиласи дастлабки экспертиза хулосаларига рози бўлмаган ва уларнинг ишончлилигига шубҳа билдирган.

Шундан сўнг Олмаота шаҳрида қайта комиссия суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Жасадни қабрдан чиқариш жараёни полиция ходимлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ўтказилган.

Жамбил вилояти Полиция департаменти маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси, яъни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳозирда марҳуманинг турмуш ўртоғи иш доирасида ҳимояланиш ҳуқуқига эга гувоҳ мақомида қолмоқда. Қайта экспертиза натижалари Мадинанинг ўлими билан боғлиқ саволларга ойдинлик киритиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар